Ташвиқот тадбирлари қизғин давом этмоқда

06.07.2023, 11:56

Ташвиқот тадбирлари қизғин давом этмоқда

Айни кунларда жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин  тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари Феруза Нигматова, Ғайрат Абдиев, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари ҳамда партия фаолларидан иборат тарғибот – ташвиқот гуруҳи аъзолари Ғаллаорол туманида бўлиб, маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, аҳоли гавжум масканларда сайловчилар билан мулоқотда бўлиб, партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган стратегик йўналишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамаотчиликка тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида, сайловчиларга номзодимизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган стратегик йўналишлар акс этган буклет ва флайерлар ҳам тарқатилди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    224
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+