Ишончли вакил нурафшонлик сайловчилар билан учрашди

06.07.2023, 12:09

Ишончли вакил нурафшонлик сайловчилар билан учрашди

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Сайёра Файзиева сайловолди ташвиқот ишларини Тошкент вилоятининг маркази – Нурафшон шаҳрида ўз поёнига етказди.

Сайловолди ташвиқоти Нурафшон шаҳридаги "SANOAT QURILISH BANK" ATБ Тошкент вилоят бўлими катта анжуманлар залида фаоллар, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, нуронийлар, фахрийлар, аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар билан ўтказилди.

Ишончли вакил Сайёра Файзиева Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзининг маъмурий марказига эга бўлмаган вилоятда Нурафшон шаҳри деб ном олган энг замонавий шаҳарлардан бири барпо этилаётганини этироф этди.

Ишончли вакил номзоднинг халқчил сайловолди дастури мазмун-моҳиятини бандма-банд тарғиб қилди.

Дастур доирасида келгуси етти йиллик учун ишлаб чиқилган устувор йўналиш ва вазифаларни реал ҳаётий далиллар келтириш билан атрофлича ёритиб берди.

Хусусан, ҳар бир оила ўз уй-жойига эга бўлиши учун зарур
шароитларнинг яратилиши борасида келгуси етти йилда 15 миллиард доллар ҳажмидаги маблағни йўналтириш ҳисобига қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши номзоднинг ўз олдига қўйган асосий вазифаларидан бири эканига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, бунда қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳамда аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилишини маълум қилди.

Буларнинг бари аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши учун мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқилишидан дарак беришини таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққан Нурафшон шаҳри нуронийлари вакили, фахрий Солижон Тожиев нуронийларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан мамнунлигини билдирди. Нуронийларга, қарияларга сўнгги олти йилда амалга оширилганчалик эътибор ва эъзоз кўрсатилмаганини таъкидлади. Мамлакатда кекса авлод вакилларини эъзозлаб, уларга эҳтиром кўрсатган ҳурматга сазовор номзод Шавкат Мирзиёевга овоз бериш истагида эканини билдирди.

Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашидаги партия депутати Пўлат Усмонов Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан кўҳна Новкат бугун Нурафшон бўлиб, янги замонавий вилоят марказига айланаётгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Барча нурафшонликларни ислоҳотчи, ташаббускор раҳбар Шавкат Мирзиёевга овоз беришга даъват этди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    250
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+