Тадбиркорларга саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади

06.07.2023, 12:17

Тадбиркорларга саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Либерал- демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев Шовот туманида бўлиб, “ЎзТеХ Шовот” МЧЖ да биносида  шовотлик сайловчилар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман  Кенгаши депутатлари, партия фаоллари,  БПТ аъзолари иштирок этди.

Дастлаб партия вилоят рахбари Ислом Файзуллаев йиғилганларни  номзоднинг ишончли вакили билан таништирди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини кенг ёритиб бераркан, унда белгиланган асосий бешта устувор мақсад борасида батафсил маълумот бериб, номзоднинг сайловолди дастурига биноан мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсиши таъминлашда амалга оширилиши кутилаётган ишлар ҳақида сўзлади.

Хусусан, 2030 йилгача иқтисодиётимиз ўсиш суръатлари 2 баробар кўтарилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади.

Келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади. Тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади.

Энг қувонарлиси, вақтида солиқ тўлаётган корхоналарга қўшилган қиймат солиғи қайтариш муддати бир кун этиб белгиланади ҳамда уларда солиқ текширувлари ўтказилмайди, давлат харидларида устунлик берилади.

Учрашув якунида ишончли вакил Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+