Кексаларга ҳурмат ва эътибор кучайтирилади

07.07.2023, 19:32

Кексаларга ҳурмат ва эътибор кучайтирилади

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов косонсойлик сайловчилар билан учрашди.

Унда туман фаоллари, тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, фахрийлар, партия бошланғич партия ташкилоти аъзолари, депутатлар қатнашди.

Ишончи вакил сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар , илгари сурилган ташаббуслар билан таништирди.   

– Қадрли отахон ва онахонларимизнинг соғлиғини тиклаш, мазмунли дам олиши учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича катта дастур қабул қилинади, – деди у. – Юртимиздаги уч миллиондан ортиқ нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши, шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилиши бўйича барча шароитлар яратилади. Кексаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун оилавий шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларни қўшимча ускуналар
билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Ишончли вакил учрашув сўнгида барчани ана шундай эзгу ғоялар ташаббускори, етук сиёсатчи, халқпарвар инсон Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда  қўллаб-қувватлашга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+