Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилади

07.07.2023, 19:32

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим яратилади

Пахтаобод туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт техникумида O’zLiDePдан кўрсатилган номзодининг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахунов туман нуронийлари, хотин-қизлар ва ёшлари билан учрашди.

Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурдаги устувор йўналишларни батафсил очиб берди.

Қайд этдики, туманларда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар” фаолиятини йўлга қўйиш бу соҳадаги вазиятни тубдан ўзгартиради.

Болаларни васийликка олиш тизими, васийларни танлаш мезонлари ва мониторинг қилиш тартиби қайта кўриб чиқилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш – ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалардан бири бўлади.

Ортопедия, реабилитация, тиббиёт ва дори воситаларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзи танлайдиган, давлат эса пулини тўлаб берадиган тизимни жорий этиш бундай шахсларга кенг имкониятларни яратади.

Протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш учун йўналтириладиган маблағларни ҳозирги 80 миллиард сўмдан 250 миллиард сўмга кўпайтириш ушбу йўналишда устувор вазифа бўлади.

Ногиронликни белгилаш бўйича ҳозирги тиббий моделдан ижтимоий моделга ўтиш учун зарур чоралар кўрилади. Бунда, ишлаш истагидаги ногирон шахсларга зарур шароитлар яратилади.

Оиласидаги ногиронлиги бўлган одамга қаровчи эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаш тизимини жорий қилиш уларнинг манфаатларига хизмат қилади.

Тумандаги нуронийлардан Ғуломқодир Абдурахмонов ҳамда Эркинжон Қурбоновларнинг  фикрлари кеча ва бугуннинг қиёсини халқона тилда сайловчиларга яққол кўрсатиб берди. Ишончли вакилнинг учрашуви номзод фаолиятининг халқ ҳаётидаги туб бурилишлар, эзгу ўзгаришлар эътирофи билан янада файзли тус олди. Сайловолди дастур моҳияти айни эътирофларнинг мантиқий давоми сифатида юзага чиқишига ишонч билдирилди. Учрашув сўнггида сўзга чиққанлар сайловчиларни Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришликка чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+