Инсон манфаатларига қаратилган етти йиллик ҳаракатлар дастуриламали

07.07.2023, 19:32

Инсон манфаатларига қаратилган етти йиллик ҳаракатлар дастуриламали

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Фориш тумани сайловчилари билан учрашди.

Туман Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси,  маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган ва Жиззах вилоятни ривожлантиришга қаратилган улкан мақсад ва вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан,  вилоятда келгуси етти йилда 400 та янги боғча ташкил этиш ҳисобига, вилоятда мактабгача таълимга эҳтиёж тўлиқ – 100 фоизга қопланади.

2030 йилга қадар, янги мактаблар қуриш, мавжудларининг қувватини ошириш, шунингдек, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳисобига қўшимча   75 минг ўқувчи ўрни яратилади.  Натижада, бирорта туманда 30 нафардан кўп бола ўқийдиган мактаб синфлари қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 1 мингта).

Бунда, барча мактаблар замонавий компьютер синфи, интерактив доска ва ўқув лабораторияси билан жиҳозланади. Барча боғча ва мактабларда ўғил-қизларимиз учун фильтрланган ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилади.

Шунингдек, келгуси етти йилда Жиззахда 85 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. Хусусан, аллергология, урология, нейрохирургия каби 12 та ихтисослашган марказ филиаллари ишга туширилади. Ғаллаорол ва Пахтакорда туманлараро перинатал марказлар очилади.

Бундан ташқари, вилоятда болалар юрак жарроҳлиги йўлга қўйилади. Бунинг ҳисобига, ҳар йили 500 нафардан зиёд юрак нуқсони бор болаларда мураккаб операциялар ўтказилади.

Одамларимизнинг уй-жойга эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, 2030 йилга қадар 25 минг оилага мўлжалланган 500 та кўп қаватли уй барпо этилади.

Вилоятда энг долзарб бўлган ичимлик суви масаласига эътибор янада кучайтирилади. Келгуси йилда Зарафшон дарёсидан 160 километр магистрал қувурни тортиш ҳисобига, Бахмал, Ғаллаорол,  Шароф Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳридаги 600 минг аҳолининг сув таъминоти тубдан яхшиланади.

Сув таъминоти оғир бўлган 100 та маҳаллада 2 минг километр ичимлик суви тармоқлари ўтказилади. Натижада, 320 минг аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади. Умуман, 2030 йилга қадар вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етади.

Учрашув  сўнгида ишончли вакил барчани партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб овоз беришга чақирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши Матубот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    634
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+