Янги ғоя ва ташаббуслар бўлса, амалий натижалар, албатта, бўлади

20.07.2023, 09:52

Янги ғоя ва ташаббуслар бўлса, амалий натижалар, албатта, бўлади

Мамлакатимиз янги даврга қадам қўймоқда. Ислоҳотларимизнинг таъсирчанлиги ва бардавомлигини таъминлаш учун олдимизга қўйган мақсад-муддаоларга эришиш учун янада кўпроқ меҳнат қилишимиз талаб этилади. Ҳар қандай янгиланишлар олдида хавф-хатар, тўсиқ ва ғовлар бўлиши табиий. Уларни бартараф этиш учун ақл идрокимиз, билим ва иқтидоримизни ишга солишимиз зарур. 

“Инсон – жамият – давлат” ва “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояларни устувор этиб белгиланган Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдеворини барпо этиш олдимизда турган энг долзарб вазифа саналади. Унинг асосини  эса инсон манфаати, қадру қиммати, бахтли ҳаёти ва орзу умидлари ижобати ташкил этишини унутмаслигимиз даркор. 

Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган  кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди. Амалий натижасини бера бошлаган улуғвор ишлар одамларда эртанги фаровон ҳаётга умид бахш этди. Тарихан қисқа даврда эришилган ютуқлар эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хайрли ишларнинг катта самара беришини исботлади.  

Эътиқод улуғ ва мустаҳкам бўлса, албатта, халқни нурли манзиллар сари элтиши табиий. Бунинг учун халқимиз юртбошимиз атрофида бирлашмоғи, улуғвор мақсадлар сари дадил қадам ташламоғи зарур. Амалий ишлари халқнинг ишончини қозонган, Янги Ўзбекистон, учинчи Ренессанс пойдеворига таъмал тошини қўйган, эл-юрт манфаати, бахти йўлида курашишни умр мазмунига айлантирган давлатимиз раҳбарини сайлаб, нурли истиқболимизни белгилаб олдик. Кўп миллатли халқимиз нурли келажак қуриш, фаровон давлат қуришдек ҳаётбахш ғоя атрофида бирлашиб, Президентимизга елкадош бўлиб, Ватанимиз шуҳратини дунёга ёйиш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш учун бор куч-ғайратимиз ва заковатимизни сарфлашимиз талаб этилмоқда.

Барчамиз биргаликда келажакка ишонч билан интилиб, бутун диққат-эътиборимизни олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қаратишимиз, халқимиз кутаётган, даврнинг ўзи талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш учун кўпроқ ва самаралироқ фаолият олиб боришимиз керак. Шу ўринда ўтмишда йўл қўйилган хатолар бизга жиддий сабоқ бўлиши, уларни керакли хулосаларни чиқарган ҳолда  жонажон   Ўзбекистонимизнинг дунёдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтириш, Ватанимиз шуҳрати ва шон-шарафини ҳамма жабҳаларда муносиб ва мардона ҳимоя қилишимиз талаб этилади.

Миллий ўзлигимиз ва эзгу қадриятларимизни асраб-авайлаш, маданият, маънавият ва маърифат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш бўйича олдимизда турган долзарб  вазифаларни амалга ошириш учун изланимиз, янада кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш  борасидаги ислоҳотларнинг бардавомлиги таъминланиб,  таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, янги уй-жойлар қуриш, аҳолини ичимлик суви, энергия билан ишончли таъминлаш, ижтимоий инфратузилмалар ишини яхшилаш борасида дастурда эътироф этилган вазифалар ижроси ҳам, диққат-эътиборимизда бўлади. 

Қашқадарёда тадбиркорликни ривожлантириш, айниқса ёшларга тадбиркорликни ўргатиш ва уларнинг ғояларини амалга оширишни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Воҳада амалга оширилаётган барча ислоҳотлар тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, турмуш тарзини янада яхшилашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Президентимизнинг   ташрифи чоғида билдирган янги-янги ғоялари, ташаббусларини амалга ошириш асносида иқтисодий тараққиётни янада ривожлантириш, барқарорликни таъминлашда оширишда муҳим аҳамият касб этиш баробарида халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Шуҳрат АСЛАНОВ,
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    389
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+