Ҳам оилада, ҳам жамиятда фаол

20.07.2023, 09:57

Ҳам оилада, ҳам жамиятда фаол

Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтида O‘zLIDeP Самарқанд вилоят кенгаши, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, партиянинг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, олий ўқув юртларининг фаол хотин-қизлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Раҳмонова, O‘zLiDeP вилоят кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Жамила Сайфиддинова сўзга чиқиб, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳияти ва унда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига оид қатор йўналишлар бўйича ўз фикр- мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва жамиятнинг энг фаол қатламига айланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни қизғин давом этаяпти ва бу жабҳада шижоатли, фидойи опа-сингилларимиз фаол иштирок этиб, Ватанимиз равнақи ва тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Барча соҳаларда  аёлларнинг тўлиқ ва тенг ҳуқуқли иштироки таъминланмоқда. Уларнинг таълим ва касбий кўникма олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш борасидаги ишлар таҳсинга лойиқ.

Давра суҳбати ниҳоясида O‘zLiDeP фаоллари, “Аёллар қаноти”нинг жонкуяр аъзолари, депутатлар мавзуга оид таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Насиба МЎМИНОВА,
 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+