“Ишбилармон аёл-2023” кўрик танловининг Самарқанд шаҳар босқичи ўтказилди

20.07.2023, 10:21

“Ишбилармон аёл-2023” кўрик танловининг Самарқанд шаҳар босқичи ўтказилди

“Ишга марҳамат” мономарказида ташкил этилган мазкур танловда Самарқанд шаҳридаги тадбиркор, ҳунарманд, ишбилармон хотин-қизлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, O‘zLiDeP томонидан хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.

-Хотин-қизларни тадбиркорликка йўналтириш орқали бандлигини таъминлаш, жамият ва давлат бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш борасида партиямиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ҳам иқтисодиётимизни юксалтиришда янги-янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиб, аҳоли фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган шижоатли, ташаббускор хотин – қизларни кашф этиш орқали замонавий ишбилармон аёллар қиёфасини яратди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз, - дейди O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири  Марҳабо Чулиева.

Тадбир давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг кўргазмали фаолиятлари ўрганилиб, Гулноза Тошпўлатова 1-ўрин, Гулноза Рустамова 2-ўринни, Шахноза Гулямова 3-ўринни эгаллади ва республика ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    593
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+