Қўшма мажлисдаги нутқнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

27.07.2023, 11:11

Қўшма мажлисдаги нутқнинг мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Айни кунларда Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан жойлардаги БПТларда, корхона-ташкилот ва муассасаларда, айниқса кенг жамоатчилик ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ҳудди шунда учрашувнинг навбатдагиси Ш.Рашидов туман ҳудудида ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳарбий қисм зобит ва аскарлари иштирок этган тадбирда ҳозирги таҳликали замонда юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларимиз қудратини янада ошириш устувор вазифа эканлиги, миллий армиямиз қудратини, аскар ва офицерларимизнинг жанговар шайлиги, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини кучайтиришга эътиборни янада оширилиши, ҳарбий хизматчилар ва соҳа фахрийларини, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, фарзандларининг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши, чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги ҳаракатларимизни изчил давом эттирилиши тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, аввало, минтақамиз мамлакатлари билан яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кучайтириш асосий мақсадимиз эканлиги, дунёнинг узоқ-яқин давлатлари билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор берилиши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослашган тузилмалари, Парламентлараро иттифоқ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотлар ҳамда молиявий институтлар билан кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарилиши алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида ҳарбийлар ҳам ўз ўрнида хизмат вазифаларини бажариш учун барча шарт-шароитлар яратилганини, мамлакатимиз тинчлиги ва осудалиги ишончли қўлларда эканлигини таъкидлаб, бундан кейин ҳам жанговар тайёргарликни янада кучайтириб боришга ваъда бердилар.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши

 Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+