Сўнги йилларда тадбиркорлик соҳасида эришилган ютуқлар эътироф этилди
07.08.2023, 12:15
Каттақўрғон тумани Мудофага кўмаклашувчи Ватанпарвар ташкилоти қошидаги партия бошланғич ташкилотида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.
O'zLiDeP туман Кенгаши масъуллари, депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фахрийлари иштирок этган тадбирда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш, истиқлол даврида эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, эл-юртимизни янги марралар сари руҳлантириш, мамлакатимизни тараққий топган давлатлар қаторига кўтариш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда сўз олганлар мустақиллик туҳфа этган имкониятлар самараси, истиқлол туфайли мулкдорлар синфи, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар, яратилган имкониятларни эътироф этишди.
Насиба Мўминова,
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг