"Ишбилармон аёл-2023" кўрик-танловининг Гулистон шаҳар босқичи бўлиб ўтди

09.08.2023, 09:43

Танловда иштирокчилар томонидан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат, қандолат маҳсулотлари, аёллар, келинлар ва болалар либослари, зардўзлик, ҳунармандлик ва заргарлик буюмлари кўргазмаси намойиш этилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов доирасида 20 га яқин тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг шу даврга қадар эришган ютуқлари, имкониятлари ва келгуси режалари билан ўртоқлашди.

– Иш бошлаганимизга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ, – дейди “SALAD s” МЧЖ раҳбари Ойдин Шаимқулова. – Асосан ҳар-хил турдаги ширинликлар ва салатлар буюртма асосида тайёрланади. Маҳсулотларимиз бозорларда ўз харидорига эга. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги иш ўринлари яратиш ниятидамиз.

Кўрик-танловда хар тарафлама кучли тадбиркор хотин қизлар саралаб олинди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан 3-ўринга – якка тартибдаги тадбиркор Раъно Эшембетовага, 2-ўринга – “Ҳ. Эгамбердиева каштачилиги” МЧЖ раҳбари Ҳилола Эгамбердиевга, фахрли 1-ўринга – “SALAD s” МЧЖ раҳбари Ойдин Шаимқуловалар муносиб деб топилди.

Ғолиб бўлган иштирокчилар танловнинг Сирдарё вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Бундан ташқари олтита номинация бўйича ҳам хотин-қизлар қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+