Аҳоли мурожаатлари жойида ечим топди

14.08.2023, 10:14

Аҳоли мурожаатлари жойида ечим топди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардор Ғиёсов ва бошқа депутатлар Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ҳамда Ховос туманларида бўлиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди.

Ҳар бир корхонадаги мавжуд муаммолар ўрганилиб уларга биргаликда ечим изланди. Айрим масалаларни бартараф этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.

Қонунчилик палатаси депутатлари Ховос туманида тиббиёт тизимини ҳам ўрганди. Тиббиёт ходимлари дуч келаётган муаммоларга тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда ечим изланди.

Юзма-юз мулоқот давомида Ховос тумани тиббиёт бирлашмасини туман марказидан узоқлиги аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқараётгани айтилди. Ушбу муаммони ечими сифатида муассасани туман марказига кўчириш таклифи берилди.

Депутатлар мазкур учрашувлар давомида Ховос туманидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам бўлди. Бу ерда яратилаётган шароитлар ва имкониятлар билан қизиқди. Айрим муаммоларга тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда жойида ечим топди.  

Халқ вакиллари Янгиер шаҳридаги Абдурахмон Жомий МФЙда ҳам бўлиб маҳалла бешлиги фаолияти билан танишди. Бу ерда тадбиркорлик фаолияти, ҳудуддаги аҳоли бандлиги билан қизиқди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Янгиланган Конституциянинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг тушунтирилди.

  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+