Андижоннинг ишбилармон аёллари сараланмоқда

15.08.2023, 17:16

Андижоннинг ишбилармон аёллари сараланмоқда

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш туфайли бугуннинг замонавий тадбиркор аёл қиёфасини яратишда O‘zLiDeP  томонидан ташкил этилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ўзининг амалий натижаларини кўрсатмоқда.

Андижон шаҳрининг Ишга марҳамат Мономарказида ташкил этилган мазкур кўрик  танловда тадбиркор, ҳунарманд, ишбилармон хотин-қизлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Тадбир давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчиларнинг кўргазмали фаолиятлари ўрганилиб, ўймакорлик, дизайнерлик соҳаси бўйича Саитхонава Осиё 3-ўрин,  миллий ҳунармандчилик, зардўзлик йўналишида  Эргазирова Марьям 2-ўринни, кўп тармоқли тадбиркор, сартарошлар ассосацияси раҳбари Қурбонова Мавжудахон 1-ўринни эгаллади ва республика ҳудудий босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиблар  партиянинг  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

  • Кўрилди
    544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+