Сирдарёлик ишбилармонлар аёллар аниқланди

17.08.2023, 11:36

Сирдарёлик ишбилармонлар аёллар аниқланди

O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ишбилармон аёл-2023” кўрик танловининг ҳудудий республика босқичи бўлиб ўтди. Дастлаб тадбиркор ва фермер аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинди.

367 нафардан зиёд тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар иштирок этган танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш қилиб, ғолибликни қўлга киритган 10 нафар тадбиркор ва фермер аёлларимиз ҳудудий босқичгача етиб келди.



Кўрик-танлов Низомига кўра ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳияти, инвестициялар жалб этиш ва шу каби мезонлар алоҳида эътиборга олинди. Шунга кўра, ишбилармон аёл мақомига муносиб кўрилган 1, 2, 3-ўринни олган иштирокчилар ва турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Боёвут туманидаги "Болғали Қилич ака" фермер хўжалиги раҳбари Гулчеҳра Қаршибоева, 2-ўринни Сардоба туманидаги "Қалдирғоч" 5-сонли МТМда мудираси Тажинор Эшманова ҳамда 3-ўринни Сайхунобод туманидан Гиламчилик йўналишида ҳунарманд Ҳабиба Қаршибоева эгаллади.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсталик совғалари билан тантанали равишда тақдирландилар.

O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    605
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+