Самарқанднинг ишбилармон аёллари аниқланди

18.08.2023, 17:18

Самарқанднинг ишбилармон аёллари аниқланди

Мустақилликнинг 32 йиллигига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори асосида “ИШБИЛАРМОН АЁЛ-2023” кўрик танловининг Республика ҳудудий босқичи ўтказилди.

Мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад – мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнларнинг мазмун моҳиятини аёллар ўртасида кенгроқ тарғиб қилиш, иқтисодиётимизни юксалтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларимизнинг ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишлари, эришаётган ютуқларини рағбатлантиришдан иборат.

Дастлаб вилоятнинг тадбиркор ва фермер аёллари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилди.

Бугунги кунда вилоятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорликка йўналтириш борасида қилинаётган ишлар уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келнмоқда. “Ишбилармон аёл” 2023 кўрик танлови ҳам мазкур тадбирларнинг бири ҳисобланиб, вилоятдаги барча туман, шаҳар, маҳалаларида фаолият олиб бораётган ишбилармон аёлларнинг ҳақиқий танловига, ҳақиқий тадбиркор аёллар майдонига айланиб улгурди.


Жорий йилнинг ўтган даври давомида “Ишбилармон аёл” 2023 кўрик танлови доирасида 16 та туман, шаҳар босқичлари ташкил этилиб, танловда фаол иштирок этган 562 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларидан иборат хотин-қизлардан 48 нафари танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди ва вилоят босқичида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган Самарқандлик 3 нафар тадбиркор ва фермер аёллар “Ишбилармон аёл”-2023 кўрик-танловининг республика босқичи совриндори бўлишди.

Танлов жараёнида иштирокчи хотин-қизлар фаолиятини баҳолашда танлов низомига асосан ҳакамлар ҳайъати томонидан нафақат ишлаб чиқарилган махсулотлари кўргазмаси, балки, замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринларини яратгани, экспортга йўналтирилган ёки импорт ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқаргани, аҳолига хизмат кўрсатишни қай даражада йўлга қўйгани, партиямиз томонидан ташкил этилаётган тадбирлардаги фаоллиги, ўз фаолиятида учраётган тўсиқ ва ғовларни қай даражада бартараф эта олаётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг вилоят босқичи доирасида ўтказилган тадбирда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини хотин-қизларга етказиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини кўпайтириш, тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолар аниқлаш ва уларнинг ечимига қаратилган амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра 1-ўринга Тойлоқ туманидаги "Анвар Азиза Инвест" фермер хўжалиги раҳбари Хайруллаева Тавсия; 2-ўринга Пастдарғом тумани "Меҳрибон Ширинликлари"МЧЖ раҳбари Эргашева Ўғилой; 3-ўринга Булунғур тумани Ҳунарманд Қудратова Гулсара муносиб кўрилди.

Шунингдек туман ва шаҳар ғолибларидан вилоят босқичига иштирок этган иштирокчиларга O'zLiDePва ҳамкор ташкилотларнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди

O'zLiDeP вилоят Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    670
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+