Очиқ осмон остида ёшлар билан самимий мулоқот қилинди

29.08.2023, 16:50

Очиқ осмон остида ёшлар билан самимий мулоқот қилинди

Мирзо Улуғбек тумани “Эко парк” боғида O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузулмалари бўлими томонидан мустақилликнинг 32 йиллигига бағишлаб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Янги Ўзбекистон ёшлари ва Учинчи Ренессанс” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ осмон остида бўлиб ўтган самимий мулоқотда партия фаоллари, талаба ёшлар иштирок этишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси умумий сонининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Ёшлар масалалари давлат сиёсатида стратегик аҳамият касб этади. Ёшларга хозирги кунда давлатимиз томонидан кўплаб янги имкониятлар ва шароитлар яратиляпти. Давлатимиз раҳбарининг саъйи–ҳаракатлари билан таьлим йўналишида инқилобий ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Олийгоҳлар сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса 5 баробар ортиб, талабалар сони 1 миллионга, давлат грантлари сони 2 баробарга кўпайиб 40 мингтага етди.

Олий таьлимдаги ислоҳатларнинг яна бир маҳсули – ёшларимизнинг сарсон бўлмасдан уйидан чиқмай бир вақтда 5 та Олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкони яратилди. Олдинлари ота-оналар тўлов контрактни тўлолмай қийналишарди, кўп ёшларимиз шунинг учун ҳам ўқишни ташлаб қўйишарди. Ҳозирги кунда имтиёзли ва халқчил кредитлаш тизими яратилди. Ҳозирги кунда ёшлар учун берилаётган имкониятлардан бири – бу “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та давлат қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим” жорий этилиши, юқори технологик ва инновацион йўналишлар бўйича йилига истеъдодли ёшларимизни хорижнинг энг нуфузли олийгоҳларига давлат ҳисобидан ўқишга юбориш, бунинг учун йилига 200 млн.доллар ажратилиши бу ёшларга берилган мукофот десак хеч муболаға бўлмайди.

Бугун Ўзбекистонда давлатимиз раҳбарлигида Учинчи Ренесанс даврига пойдевор яратилаётгани, ундан кўзланаётган энг катта мақсад тарихан мавжуд буюк салоҳиятни қайта уйғотишдан иборатлигини кўришимиз мумкин. Учинчи Ренесансни барпо этишда барчамиз ҳаракат қилишимиз керак!

 

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+