Истиқлол шодиёнаси: Қашқадарёлик талабалар ўртасида брейн-ринг мусобақаси ўтказилди
30.08.2023, 16:14

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб, “Мамлакатимизда сўнгги етти йилликда ёшлар сиёсатига оид амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси” мавзуида воҳадаги олийгоҳ талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров, бўлим мудири Улуғбек Жавлиев, партия фаоли Хуршид Бердиев ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижаси ўлароқ, улар таълим, спорт, санъат, қўйингки, барча соҳаларда юксак марраларни забт этишаётганлиги, кенг кўламли ислоҳотлар келажагимиз эгалари ҳаётига ўзгача шукуҳ ва завқ бағишлаётганлиги, Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқ бахти йўлида қилинаётган улуғвор ишлар дунёни лол қолдираётганлиги, бугун халқимиз нигоҳида бахтиёрлик, истиқлолга шукроналик, мамлакатимизнинг эртанги кунига бўлган юксак ишонч мужассам эканлиги, мустақиллик солномасининг янги саҳифаси қисқа фурсат эришилган ютуқлар, халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, озод юртимизнинг нурли истиқболига қатъий ишонч, мустақилликни кўз қорачиғидек асраш, юртга садоқат битиклари ила безатилганлигини алоҳида қайд этдилар.
Анжуман сўнгида истиқлол байрамига бағишлаб, Брейн-ринг ўйини ташкил этилди. Истиқлол солномаси, амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, “Ёшлар қаноти” томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини амалиётган татбиқ этаётган лойиҳалар, партия тарихи, дастурий мақсадлари ҳақидаги саволларга жавоб қайтардилар.
Биринчи ўрин Қарши муҳандислик институтининг “Баркамол авлод” жамоасига насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларга Тошкент Ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг “Марвел”, Қарши Давлат университетининг “Насаф” жамолари сазовор бўлишди.
Ғолибларга вилоят кенгашининг Ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Партиявий лойиҳалар ёшларнинг ҳуқуқий-сиёсий фаоллигини янада оширмоқда
24.11.2023, 10:44
-
Талабалар турар жойи яқинида арзонлаштирилган савдо шоҳобчаси ташкил қилиш таклифи билдирилди
23.11.2023, 18:51
-
Талаба ёшларга партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти хусусида маълумот берилди
22.11.2023, 16:25
-
Ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари, стартап ва инновацион лойиҳалари қўллаб-қувватланади
20.11.2023, 16:26
-
O'zLiDePнинг ёшлар парламенти аъзолари Энергетика вазирлигида бўлди
13.11.2023, 16:54
Фикрингизни қолдиринг