Ёшлар билан самимий мулоқот қилинди

07.09.2023, 16:20

Ёшлар билан самимий мулоқот қилинди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузулмалари бўлими ҳамда O'zLiDeP Юнусобод туман Кенгаши ҳамкорлигида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими” фахрий унвони билан тақдирланган Жамила Шермухамедова билан ёшлар учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси Сиёсий таьлим маркази раҳбари, депутатлар, ёшлар, партия фаоллари иштирок этишди.

- Президентимиз фармонига мувофиқ «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони билан тақдирланганим нафақат менга, балки соҳада меҳнат қилаётган дўстларимга эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир ифодасидир. Камтарона меҳнатимизнинг алоҳида эътироф этилиши мени янада шижоат кўрсатиб ишлашга чорламоқда. Менга билдирилган юксак ишончни оқлаш учун бор кучим, билимим ва салоҳиятимни ишга соламан. Бу рағбат менга ва касбдошларимга куч-қувват бериб янада фаол бўлишимизга ундайди, - деди Жамила Шермухамедова.

Дархақиқат, юртимизда яшаётган ҳар қайси ёшу, қари инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, бошини баланд кўтариб, ягона Ватанимиз бўлмиш Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги оламшумул ишларда менинг ҳам муносиб ҳиссам бор, деб айтишга хақлидир.

Бугунги тадбир қаҳрамони Жамила Шермухамедова ҳам ўзининг меҳнати, фидоийлиги, ватанпарварлиги билан ёшлармизга ўрнакдир. Ватанимизни юксалтириш учун амалга оширилаётган ишлар ўз ҳосилини бермоқда. Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда туб ўзгаришлар даври бўлди. Янгиланишлар кириб бормаган бирорта соҳа ёки тармоқ, маҳалла қолмади. 

Тадбир давомида талаба ёшлар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

  • Кўрилди
    248
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+