Тадбиркор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

08.09.2023, 17:39

Тадбиркор ва ёшлар учрашуви ўтказилди

O'zLiDeP Наманган шаҳар Кенгаши томонидан Наманган давлат педагогика институтида "Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!" шиори остида тадбиркор ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Тадбирда Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари С.Гаппарова, "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони соҳибаси, Наманган шаҳридаги «Силк Гранат» хусусий корхонаси раҳбари Джаббарова Марина Девидовна ҳамда институт талаба ёшлари иштирок этишди.

"Ҳеч бир ишга, мавқега осонликча эришиб бўлмайди. Барчаси ўзингизнинг меҳнатингиз, ҳаракатингизга боғлиқ. Мен қила олмайман деб ўтирсангиз, сиз аниқ қила олмайсиз. Мақсадингизни аниқ қилиб, унга бор кучингизни сарфланг. Осонликча эришилган нарсалар, осонликча кетади", дейди тадбиркор Марина Джаббарова.

Тадбирда ўқувчи ёшлар томонидан берилган қизиқарли саволлар ва уларнинг жавоблари билан юқори кайфиятда ўтди.

  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+