Талаба ёшларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда

11.09.2023, 15:52

Талаба ёшларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Мамлакатимизда қизғин жараён бошланган, айни вақтда республикадаги олий таълим муассасаларига қабул қилинган талабаларни олий таълим муассасаларида танишув учрашувлари ҳамда талабалар турар жойларига жойлаштириш жараёнлари давом этмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан ҳудудларда халқ вакиллари, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари билан биргаликда бугунги кунда талабаларимизни қийнаб келаётган муаммоларидан бири талабалар турар жойларига жойлаштириш жараёнини шаффоф ва тенглик асосида ташкил этиш жараёнлари ўрганилмоқда.

Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган 56-сонли талабалар турар жойи фаолияти ўрганилди. Мазкур турар жой Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат тенхника университетига қарашли бўлиб, 240 ўринли сиғимга эга, ушбу турар жойга босқичма босқич талабалар жойлаштирилмоқда. Жорий йилдан бошлаб Давлат интерактив хизматлари орқали қулайлик яратилиб талабалар ётоқхоналарга жойлаштирилаётгани эътироф этилди.

Турар жойда талабаларга яратилган шароитлар ўрганилди ва керакли тавсиялар берилди.

Жамоатчилик назорати давом этмоқда.

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+