“Янги авлод кадрлари” – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир

20.09.2023, 12:46

“Янги авлод кадрлари” – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими билан Қарши шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари”  Миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар келажак бунёдкори” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Институт ўқитувчилари ва талабалар иштирокидаги мусоҳабада O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ташкилий-партиявий ишлар  бўлими мудири Рустам Пошшаев сўзга чиқиб, вилоятдаги олий ўқув юртлари  битирувчиларидан амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, захирага олинган талабаларни босқичма-босқич соҳага тайёрлаб бориш, қайта ўқитиш ва пировардида бугунги кун раҳбарларига хос билим ва салоҳиятни шакллантиришга эътибор қаратиш борасидаги ташкилий-партиявий  ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Сўзга чиққанлар партия томонидан ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилаётганлиги, мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, вертикал тизимни яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ёш авлоднинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш, хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. 

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган давра суҳбатида шиддати тез замон билан ҳамнафас яшаб, тараққиёт сари дадил одимлаш учун муттасил ўқиб-ўрганиш, янгиликлар сари интилиш, билимларни янада мустаҳкамлаш талаб этилишини алоҳида таъкидланди. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши билан ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида  воҳадаги олийгоҳларда таҳсил олаётган талабалар вилоят ишлаб чиқариш саноати ҳамда қишлоқ хўжалигида қўлланаётган замонавий технологиялар билан танишаётганлиги, малака оширган ҳолда  назария билан амалиётни уйғунлаштириш асносида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш,  замонавий  қурилмаларнинг ишлаш жараёни, уларни  бошқариш хусусидаги билимларга эга бўлаётганликлари ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Шунингдек,  давра суҳбатида “Ўзбекистон-30” стратегиясининг мазмун-моҳиятини ёшларга  содда, халқчил тилда ва усулда етказиш, тарғибот ишлари самарадорлигини ва таъсирчанлигини ошириш борасидаги ишлар юзасидан амалий тавсиялар берилди.

Шаҳзод ОРИПОВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий

ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+