Янги Ўзбекистон ёшлари Учинчи Ренессанс пойдеворлари

21.09.2023, 17:16

Янги Ўзбекистон ёшлари Учинчи Ренессанс пойдеворлари

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда Бухоро мухандислик-технология институти билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари учинчи ренессанс пойдеворларидир” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этди.  

Тадбирда партия ҳудудий ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук, партиявий ишларни ташкил этиш масалаларида давр талабларига жавоб бера оладиган, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, йигит-қизларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш борасида партия томонидан амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда талаба–ёшларга «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда сўнги йилларда  ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ҳам батафсил фикр юритилди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбир сўнгида ёшларни қизиқтирган саволларга батасил жавоб қайтарилди.

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида бу каби тадбирлар Бухоро давлат университети, ТИҚХММИ МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти ва бошқа олий таълим муассасаларида ҳам ҳам кўтарингки руҳда ўтказилмоқда.

  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+