Касбилик тадбиркорларга “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

25.09.2023, 17:11

Касбилик тадбиркорларга “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Рустам Пошшаев, Қашқадарё вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари А.Шеров ва партия вакиллари, депутатлар Касби туманидаги бир қатор тадбиркорлик субъектларида меҳнат қилаётган партия аъзолари билан мулоқот қилишди.

-Жамиятимизга 10 гектар ер ажратилган бўлиб, паррандачилик ва иссиқхона хўжалигини ташкил этганмиз, - дейди “Green Agro Point” масъулияти чекланган жамият раҳбари, тадбиркор Обиджон Қаршиев. - Лойиҳа қиймати 20 млрд сўм бўлиб, банк кредит ва ўз маблағимиздан амалга оширдик. Тухум ишлаб чиқаришни яна 50 минг донага кўпайтирамиз. Хитой давлатидан олиб келинган технология асосида 1 гектар ерда помидор, бодринг етиштираяпмиз. Жамиятимизда 38 нафар ёшлар доимий ва мавсумий иш билан таъминланган.

Ишчи гуруҳ аъзорлари туманда фаолият олиб бораётган бир қатор тадбиркорлик субъектлари, деҳқон хўжаликлари, ҳунармандчилик марказлари бўлишиб, “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, эришиладиган натижалар, ютуқлар, мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, вертикал тизимни яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ёш авлоднинг куч-ғайрат ва шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш ҳақида сўз юритдилар.

 -Туманимизда жорий йилнинг ўтган саккиз ойи мобайнида 313 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, 461 та янги иш ўрни яратилди, -дейди O’zLiDeP Касби туман кенгаши раиси, депутат Насрулло Худойбердиев. – Депутатлар кўмагида 842 гектар кам таъминланган оилаларга ажратилиб, 1746 та фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Партиявий лойиҳалар асосида  994 нафар ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди. Улар ўз қишлоқ ва маҳаллаларида  тадбиркорликларини йўлга қўйишди. Қисқа фурсатда 71 та микролойиҳаларни ишга туширдик. 246 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтказилиб, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий ёрдам берилди. Молия муассасаларидан аҳолига 48,1 млрд. сўм кредит ажратилиб,  2 162 нафар ўз бизнесларини йўлга қўйишди.  86 нафар камбағал оилалар учун 356,5 млн сўм субсидия  ажратилди. 5 304 нафар фуқаролар доимий ишга жойлашган бўлса, 9 370 нафар аҳоли ўзини ўзи банд қилди. Биз депутатлар 20 177 та фуқаролар бандлигини таъминлаб, рўзғорларига барака киритиш бахтига муяссар айлаганимиз билан фахрланамиз. Партиямизнинг 20 йиллиги арафасида бу тумандошларимизга муносиб туҳфа бўлди, десам янглишмайман.  

  • Кўрилди
    216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+