Сирдарёлик мактаб-интернат битирувчилари корхонада тажриба алмашди

05.10.2023, 16:07

Сирдарёлик мактаб-интернат битирувчилари корхонада тажриба алмашди

Бугун ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар ва мактаб-интернатлари битирувчиларига замонавий касб-ҳунар ўргатиш муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади.

Шу муносабат билан O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ва Гулистон туман ИМИ ҳамкорлигида“МИЛИ ТЕКС СИРДАРЁ” фабрикасига ташриф буюришди. Ушбу фабрика Гулистон туманида жойлашган бўлиб, ип калава ишлаб чиқариш учун мўлжалланган. Фабрикада 4 сменада 600 нафар ишчи меҳнат қилади. Корхонада ишчилар учун бир қатор қулайликлар яратилган. Масалан, уларни уйларидан олиб келиб, олиб бориб қўйиши учун махсус транспортлар, бепул ишчи кийимлари, иссиқ овқат билан таъминланганлигини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бу ерда тез кунларда 1 000 нафар аҳоли учун янги иш ўринлари яратилади.

Мактаб ўқувчилари корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, амалий тарафдан чуқур билимларга эга бўлдилар. Мазкур фабрика ҳамда Гулистон туман ИМИ ўртасида ўқувчиларни бандлигини таьминлаш бўйича меморандум имзоланган бўлиб, интернатда таҳсил олаётган 48 нафар битирувчиларни касбга йўналтириш ва амалий машғулотлар борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ташриф якунида бўш иш ўринлари борасида маьлумотлар берилди ва ўқувчилар бу ерда ишлаш истакларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+