Томорқачи хонадонида амалий семинар ўтказилди

06.10.2023, 16:51

Томорқачи хонадонида амалий семинар ўтказилди

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши  ва O'zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ҳамкорлигида Шароф Рашидов тумани “Туёқли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Абдумўмин Каримов  хонадонида томорқачиликдаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Маълумки, деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи.  Қолаверса, эл дастурхонига эртаки сабзавот маҳсулотлари етиштириб бериш имконини беради.

Тажрибали томорқачи Абдумўмин аканинг фаолияти фикримизнинг ёрқин мисоли. Унинг хонадонида ҳар бир қарич ерга дид билан ишлов берилиб,  экин экилган. 6 сотих майдонни эгаллаган 2 та иссиқхона, токзор, турли мевали кўчатлар экилган боғ, йил ўн икки ой томорқадан ҳосил олиш имконини беради.

Албатта, мўъжазгина ҳовлида яратилган бу мўъжизанинг сири – уқув ва меҳр билан қилинаётган меҳнатда. Абдумўмин аканинг хонадонида 8 киши истиқомат қилади. Оила аъзолари, ҳатто неваралар ҳам томорқачининг яқин дастёрларига айланишган.

Тадбир давомида томорқачи ўз ютуқ ва муваффақиятлари сирлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, томорқачилик билан шуғулланишни истовчилар учун уруғлик, кўчат, қаламча бериб, кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    344
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+