Туман мутасадди раҳбарлари ўтган йилги аномал совуқдан тегишли сабоқ чиқаришган
02.11.2023, 17:10
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Ғаллаорол туманидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганмоқдалар.
Айни пайтда туманда 91 та умумтаълим мактаблари фаолият олиб бормоқда. Уларда таҳсил олаётган 33216 нафар ўқувчига 3330 нафар педагоглар таълим-тарбия бермоқдалар. Туманда фаолият олиб бораётган 16 та давлат, 10 та давлат хусусий шериклик шаклидаги нодавлат, 240 та давлат хусусий шериклик шаклидаги оилавий нодавлат боғчаларга жами 12248 нафар кичкинтойлар қамраб олинган.
Ўрганишлар жарёнида ишчи гуруҳ аъзолари, мазкур таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ барча жиҳатларга эътибор қаратмоқдалар.
Умуман олганда туман маорифчилари ўтган йилги аномал совуқлар чоғидаги аччиқ тажрибадан тегишли сабоқ чиқаришгани яққол кўзга ташланмоқда. Мавжуд жузъий камчиликлар эса, ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда шу жойнинг ўзида бартараф этилмоқда.
Шунингдек, халқ ноиби ва партия фаоллари соҳа вакиллари, иқтидорли ўқувчилар билан билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикр мулоҳазалри ва таклифларини ҳам умумлаштирмоқдалар.
Жамшид Мамарасулов,
O’zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши аппарат раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг