O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли 12 нафар ишсиз ёшларни банд қилди

03.11.2023, 16:30

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли 12 нафар ишсиз ёшларни банд қилди

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш ва бизнес тузилмалари бўлими, партиянинг Чилонзор туман Кенгаши, депутатлар, партия фоллари тумандаги “PGS” хусусий корхонасида бўлиб, корхона ишчи-ходимлари иштирокида “Ёш тадбиркор – элга мададкор” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш  жараёнларига кўмаклашиш янги босқичга кўтарилди. Стратегияда ҳам бу борада аниқ мақсадлар белгиланган бўлиб, ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида ушбу корхона томонидан натижали ишларга қўл урилди. Хусусан, “PGS” хусусий корхонасида хозирда 30 нафарга яқин ходимлар бўлиб, улардан 24 нафардан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунингдек, корхона томонидан 7 нафар ёшларга ўз тадбикорликларини бошлаш учун ёрдам берилди ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 12 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшилди.  Тадбир иштирокчилари бўлган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

Тадбир жараёнида “PGS” хусусий корхонаси иш фаолияти билан танишилди. Ушбу корхонада электрочироқлар, электрсауна, электросандал, электропечлар, иситгичлар жами 28 хил ускуналар ишлаб чиқарилмоқда. 

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+