O'zLiDeP ғояларини қўллаб-қувватловчи ёшлар сони ортиб бормоқда

08.11.2023, 17:06

O'zLiDeP ғояларини қўллаб-қувватловчи ёшлар сони ортиб бормоқда

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда Чироқчи туман  Кенгаши “Ёшлар қаноти” ҳамкорлигида Қуриқсой махалла фуқаролар йиғинида ҳудуддаги қишлоқларда истиқомат қилаётган ёшлар иштирокида “Волонтёрлик клуби”лари лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбир давомида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш ва бандлигини таъминлаш, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини кучайтириш, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ишбилармон, тадбиркор ёшлар сафини кенгайтириш, жойларда оилавий, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мавжуд имконият ва ресурсларни ҳаракатга келтиришга, улардан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 

  -Мулоқот чоғида ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб килиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш борасида партия фаоллари олида турган вазифалар белгилаб олинди, - дейди туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Фарҳод Элмуродов. - Айни пайтда жойларда банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш, бандлигини таъминлаш, ёшларни оилавий тадбиркорликка жалб килиш, бизнесни ташкил этиш ва юритишда муҳим аҳамият касб этади

Тадбир давомида ёшлар партия ғояларини қўллаб-қувватлашди ва партия сафига кириш истагини билдиришди.

  • Кўрилди
    245
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+