Иқтисодий ҳамкорлик тараққиётга хизмат қилади

10.11.2023, 15:57

Иқтисодий ҳамкорлик тараққиётга хизмат қилади

Иқлим ўзгаришлари, чўлланиш, сув танқислиги ва экологик хавф-хатарга қарши курашиш давлатлар ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳамкорлик ҳамда бир-бирига иқтисодий кўмак беришни тақазо этади. Айнан Ўзбекистон шундай йўлни танлаган ва яқин қўшнилар билан барча соҳаларда ҳамкорликн йўлга қўйган. Бундан ташқари бугунги дунёда бўлаётган зиддиятлар, уруш, ўзаро келишмовчиликлар ҳам давлатларни ақл билан иш тутиб, барча масалаларни ҳамкорликда ҳал этишни талаб этмоқда. Шу жиҳатдан Тошкент шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитининг аҳамияти ниҳоятда катта.

Давлатимиз раҳбари саммитда сўзлаган нутқида иқлим билан боғлиқ хатарлар ортиб бораётгани муносабати билан унга қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этди. 2024 йилда бўлажак Самарқанд иқлим форуми доирасида Экология масалалари бўйича юқори даражали платформанинг биринчи анжуманини ўтказишни таклиф қилди.

Сайёҳлик соҳасида ҳамкорлик қилиш учун улкан салоҳиятни ва трансчегаравий йўналишлар тобора оммалашаётганини ҳисобга олиб, қўшма туристик маршрутларни жорий этиш ҳамда “Ипак йўли” сайёҳлик бренди остида умумий сайёҳлик дастурларини кўпайтириш масаллари ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, анжуманда ИҲТ Котибияти ҳузурида аъзо мамлакатларнинг туризм маъмуриятлари ва етакчи экспертлардан иборат Туризм бўйича маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ҳамда унинг илк учрашувини ташкилотнинг туризм пойтахти деб эълон қилинган Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиш таклифи билдирилди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда яшоётган халқдар ўртасидаги ўзаро борди-келди, маданий алоқалар, дўстлик, қардошлик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича ҳам келишиб олинди. Халқларини янада яқинлаштиришда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг аҳамиятини қайд этиб, Ўзбекистон Президенти ҳар йили маданият, санъат ва кино ҳафталикларини ўтказиб бориш, ёшларнинг ижодий фестиваллари ва инновацион ҳамкорлик платформасини йўлга қўйиш, фундаментал илмий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалларига эътибор қаратди.

Саммит ҳар жиҳатдан муваффақиятли ўтди. Унинг аҳамияти шундан иборатки, Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик ва ўзаро шериклик янада мустаҳкамланди. Содда қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг иқтисодий имкониялари янада кенгайди. Қолаверса ИҲТга аъо давлатлар халқлари билан дўстлик ва маданиймаърифий тажриба алмашишлар, борди-келдилар янада мустаҳкамланди. Бу эса албатта, мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилиши шубҳасиздир.

Мавлуда Ибрагимова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    212
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+