Ёшлар – бизнинг қанотимиз
17.11.2023, 11:32
Ҳаётнинг ўзгариб туриши ёшларни жамиятга мослашиш, ҳаётий нуқтаи назарини аниқлаб олиш, келажак режаларини қуришга ундамоқда. Ёшларнинг муаммолари ечимини топиш, ижтимоий манфаатлари, эҳтиёжлари, орзу-умид ҳамда режаларини белгилаб олиш, бу борада изчил ислоҳотларни амалга ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган, десак айни ҳақиқат.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 20 йиллигини сарҳисоб қилар эканмиз, айни йўналишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ҳамда партиямиз томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Чунончи, ҳудудларда бўлиб ўтаётган сайловчилар билан учрашув ва мулоқотларда ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Улар кўтариб чиқаётган муаммоларни жойида ҳал этиш партиямизнинг асосий фаолият йўналишларига айланган.
Президентимиз ташабббуси билан жуда ноёб тизим – “Ёшлар дафтари”ни юритиш амалиётга киритилдики, бу ҳам навқирон авлод вакилларининг орзу-умидлари рўёбида ўзига хос ўрин тутяпти. Ушбу тизим фаолиятида ҳам O‘zLiDeP аъзолари фаоллик кўрсатмоқда.
Дарвоқе, парламент қуйи палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти шакллантирилгани ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини юритишда муҳим қадам бўлди. Айни пайтда ушбу тузилмага аъзо ўғил-қизлар тенгдошларининг ижтимоий фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашаётир.
Яна бир йўналиш, бу – ёшлар таълими бўлиб, пухта билим бериш билан боғлиқ. Кейинги йилларда давлат билан бирга нодавлат, хусусий боғча, мактаб, олий таълим муассасалари фаолияти кенгайтирилди, кенг имконият ва имтиёзлар бериляпти. O‘zLiDeP сайловолди дастуридаги вазифаларнинг бири ҳам айнан таълимни ривожлантиришга оидлиги маълум.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан барча сафдошларимизга келгусида ҳам Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида, сайловчилар ишончини қозонишларида улкан муваффақиятлар тилайман.
Шаҳноза ХОЛМАҲМАТОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг