Талаба ёшларга партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти хусусида маълумот берилди

22.11.2023, 16:25

Талаба ёшларга партиявий лойиҳаларнинг аҳамияти хусусида маълумот берилди

Партия Ёшлар қаноти ташаббуси билан «O'zLiDeP ёшлар билан» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон миллий университети талаба-ёшлар иштирокида мулоқот ташкил қилинди. Мулоқотда асосий эътибор партиянинг ғоявий мақсадлари, ёшларни ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятининг ўсишга кўмаклашишга қаратилди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов томонидан «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, эришиладиган натижалар, ютуқлар, мамлакатимизда сўнги йилларда ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, Университет талаба ёшлари томонидан бугунги кунда сиёсий партияларнинг ўрни ва моҳияти, Парламентдаги ислоҳотлар юзасидан фикрлар тингланди.

  • Кўрилди
    219
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+