Биз зўравонликка қаршимиз

01.12.2023, 15:14

Биз зўравонликка қаршимиз

Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин. Шу жиҳатдан, оила қўрғонининг мустаҳкамлиги ва унда маънавий жиҳатларнинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди.

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши Аёллар қаноти, Наманган шаҳар Кенгаши, Наманган шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда вилоят Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази ҳамкорлигида "Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда бугунги кунда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавияти, ижтимоий сиёсий фаоллигини ошириш,  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, йигитлар ва қизлар тарбияси, тазйиқ ва зўравонлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, жамиятда олиб борилаётган барча ислоҳотларда фаол иштирок этиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Шунингдек тазйиқ ва зўравонликнинг келиб чиқиш сабаблари, бунда фақат эркак эмас балки аёлларда ҳам камчиликлар борлиги, доимий ҳаётидан ношукр кайфиятда яшаши, қайнона ва келин ўртасида юзага келаётган муросасизлик, учинчи шахснинг аралашуви билан оилаларнинг пароканда бўлаётгани ҳақида айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида аёлларга тазйиқ ва зўравонлик ўтказаётган шахсларга кўриладиган қонуний чоралар бўйича маълумот берилди.

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши

матбуот химати

  • Кўрилди
    414
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+