Наманганлик ёш сиёсатчи қизлар ўзаро баҳслашдилар

05.12.2023, 11:58

Наманганлик ёш сиёсатчи қизлар ўзаро баҳслашдилар

Наманганда O'zLiDeP аъзолари сони саксон уч мингдан ортиқ бўлиб, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этади. Бу бежизмас, албатта, чунки партиянинг кўплаб лойиҳалари ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга, истеъдодларини юзага чиқаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Айниқса, қизларнинг билим олишлари, оилада ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашувчи лойиҳаларнинг амалга оширилётганлиги ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Наманган юридик коллежида "Келажак учун бир қадам" шиори остида ўтказилган "Ёш сиёсатчи қизлар" Форуми ҳам бунинг ёрқин ифодаси бўлди.

Ушбу тадбирда O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ёшлар ҳамда аёллар билан ишлаш бўлимлари мудирлари Дилноза Холматова, Барно Исоқова  ва партия Наманган шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари, депутат Соҳиба Ғаппаровалар иштирок этиб, ёшларга  O'zLiDeP фаолияти, унинг турли лойиҳалари, хотин-қизларга яратилган имкониятлар ҳақида сўзлаб бердилар. Бунда асосий эътибор қизларга олий ўқув юртларига ўқишга киришда, магистратурада таҳсил олишларида, ишга жойлашишларида яратилаётган имтиёзларга қаратилди. Олий Мажлис қонунчилик палатасига, маҳаллий кенгашларга депутатликка номзодлар кўрсатишда хотин-қизларга ажратилаётган квоталар миқдори оширилаётганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Тадбиркорлик соҳасида катта тажрибага эга бўлган аёллар намуна қилиб кўрсатилди.

Шундан сўнг партия аъзоси бўлган қизлар ўзларининг сиёсий, ҳуқуқий билимларини намоён этувчи турли шартлар асосида ўзаро баҳслашдилар. Энг билимдон, зукко ҳамда тадбирда фаол иштирок этган талаба қизлар моддий ва маънавий рағбатлантирилдилар ва "Ёшлар каноти" аъзолари сафига қабул қилиндилар.

  • Кўрилди
    245
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+