Депутат кўмагида узунлик 73 ёшли Жамила момо бошпанали бўлди

12.12.2023, 15:37

Депутат кўмагида узунлик 73 ёшли Жамила момо бошпанали бўлди

Узун тумани "Чақар" маҳалласида яшовчи 73 ёшли Жамила момо  Қурбонова бир неча йилдан бери уйсиз-жойсиз сарсон-саргардонликда умр кечирарди. Сўнги 2 йил давомида "Ёшлик" маҳалласида бир хоналик қаровсиз уйда яшаб юрди. Шукрки, саҳоватпеша инсонларнинг кўмаги билан Жамила аянинг саргардонлигига чек қўйилди. O'zLIDeP Узун тумани Кенгаши депутати Ҳабибулло Бозоров ҳамда  партиямиз фаоли тадбиркор Улуғбек Бобоевларнинг саъй-ҳаракати билан "Қарашиқ" маҳалласига қарашли ердан 2 сотих майдонга барча шароитларга эга, атрофлари ўралган икки хонали уй қуриб берилди.

Ниҳоят янги қуриб битказилган уй Жамила момога туман мутасаддилари иштирокида топширилди. Айни қишнинг совуқ кунларида бошпанали бўлган Жамила момо ташаббускорларга ўз миннатдорчилигини билдирар экан, уларни чин юракдан дуо қилди.

Яхшиларнинг кўмаги ҳар доим кўнгли ўксик инсонларга қувонч улашади. Бугун орамизда шундай саҳоватпешалар борлиги бизни ҳам қувонтиради.

Таъкидлаш жоизки, депутатларнинг ушбу ташаббуслари “Ҳар бир депутат юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида амалга ошириляпти.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    297
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+