Қишлоқ хўжалиги ривожига катта хисса қўшаётган олима аёллар рағбатлантирилди

13.12.2023, 17:59

Қишлоқ хўжалиги ривожига катта хисса қўшаётган олима аёллар рағбатлантирилди

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Хотин-қизлар Кенгаши ва Олима уюшмаси, Ўзбекистон хотин- қизлар “OLIMA” уюшмаси, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмалари ўзаро ҳамкорлигида тадбир ташкил қилинди.

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова, Барнохон Мирзамовалар, институтнинг Хотин-қизлар кенгаши ва Олима уюшмаси, институтнинг олима аёллари ҳамда партия фаоллари иштирок этишди.

 Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усмонова ҳамда Барнохон Мирзамовалар бугун юртимизда қишлоқ хўжалиги, хотин-қизларнинг мамлакат илмий ҳаётидаги, жамият ва давлат бошқарувида тутган ўрни ва мавқеини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида фикр юритишди. Хусусан, олима аёлларнинг илмий изланишлари йўлидаги сунъий тўсиқлар олиб ташланиб, уларнинг ҳар жиҳатдан, айниқса, моддий, маънавий қўллаб-қувватланаётгани натижасида тадқиқотчи хотин-қизлар сафлари тобора ортаётганини  алоҳида эътироф этишди.

Юртимизда аграр соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган туб ислоҳотларда олима аёлларнинг ўз муносиб улуши борлигини алқашди.

Янги Ўзбекистоннинг қудратли қишлоқ хўжалигини барпо этишда илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган, далаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг тутган ўрнини ҳеч бир ўлчов билан баҳолаб бўлмаслигини алоҳида таъкидлашди.

O’zLiDePнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолашаркан, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайитовнинг қишлоқ хўжалиги илм-фани соҳасида салмоқли илмий изланишлар олиб бораётган,  қатор ютуқларни қўлга киритаётган олима аёлларга юборган байрам табриги ва ташаккурномасини етказишди. 

Шунингдек, тадбир доирасида Республика олий ўқув юртларида, Фанлар Академия илмий текшириш институтларида ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тасарруфидаги илмий-тадқиқот институтларидаги талаба, магистр ва докторантлар, самарали меҳнат қилаётган ёш олималар орасидан инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган, илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, олималар иштирокида “ОЛТИН КУЗ” кўрик-танлови ҳам ташкиллаштирилди.

Танловнинг асосий қисмида одил ҳакамлар томонидан Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига” бағишланган “ОЛТИН КУЗ” медали кўрик-танловида иштирок этаётган “олима аёлларнинг сўнгги уч йил давомида олиб борган лойиҳалари илмий натижаларини яқиндан холисона ўрганиб чиқилди.

Юртимиз қишлоқ хўжалиги илм-фани ривожи йўлида самарали меҳнат қилаётган олима аёллар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган тадқиқотчи хотин-қизлар орасидан энг муносиблари сараланди.

Кўрик-танлов ғолибалари “ОЛТИН КУЗ” медали, партия ва ташкилотчиларнинг диплом, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+