O'zLiDeP фаоли бухоролик талаба қизларга бизнесда эришган ютуқлари билан ўртоқлашди

14.12.2023, 12:36

O'zLiDeP фаоли бухоролик талаба қизларга бизнесда эришган ютуқлари билан ўртоқлашди

O`zLiDePдек етакчи сиёсий тузилманинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадларини амалга оширишга астойдил бел боғлаган маслакдошларимиздан бири Бухоро шаҳридаги “Замин Мадад тайёрлов савдо” МЧЖ га раҳбарлик қилиб келаётган Мамлакат Содиқовадир. Партия вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари саъй-ҳаракатлари билан ўтказиб келинаётган турли тадбирларда ушбу корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ ютуқ ва муваффақиятлари, аниқроғи янги инновацион лойиҳалари кенг тарғиб қилиб келинмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон-2030” стратегиясининг 25-мақсадида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ва гендер тенгликни таъминлаш белгиланган.

Бу борада O`zLiDeP фаоли Мамлакат Содиқова томонидан ёшлар ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчилик билан шуғулланишни тарғиб этиш устуворлик касб этмоқда. Биргина жорий 2023 йил давомида М.Содиқова бошчилигида “устоз –шогирд” йўналишида турли касб-ҳунарни ёшларга ўргатишга қаратилган 2 мингдан зиёд назарий ва амалий машғулотлар, семинар-тренинглар ўтказилиб, тингловчи аёл ва талаба–қизлардан 350 нафари тадбиркорликнинг ўзлари танлаган соҳалари бўйича мустақил равишда фаолиятларини бошлаб юборганлар. Ҳунармандчилик, рассомчилик йўналишлари бошқа йўналишларга қараганда устунлик касб этмоқда. 

Тадбиркор аёл М.Содиқованинг айниқса, олий таълим муассасалари талаба-ёшлари билан кейинги пайтда ўтказиб келаётган юзма-юз мулоқот ва самимий учрашувлари ҳам ўз амалий натижасини бериб турибди.

Яқинда ана шундай учрашувлардан бири O`zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган O`zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, тажрибали тадбиркор аёл М.Содиқова ўз танлаган соҳасида дастлабки пайтларда дуч келган қийинчиликлари, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини излаб топиш борасида саъй-ҳаракатлари зое кетмагани, бугунги кунда келиб барча интилиш ва аниқ мақсадлари ўз кутилган амалий натижасини бераётганини тилга олиб ўтди. Бирор - бир муваффақиятга машаққатли меҳнат, билим ёки бой тажрибасиз эришиб бўлмаслигини таъкидлади.

М.Содиқова учрашув иштирокчиларини ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва сақлашга йўналтирган тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишдирди.

Тажрибали тадбиркор аёл билан ўтказилган учрашув талаба-ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини янада кучайтирди.

  • Кўрилди
    302
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+