“UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиали 10 ёшда. Мазкур корхонада икки мингдан ортиқ O‘zLiDeP аъзоси фаолият юритмоқда

11.01.2024, 12:53

“UzAuto Motors” АЖ Хоразм вилояти филиали 10 ёшда. Мазкур корхонада икки мингдан ортиқ O‘zLiDeP аъзоси фаолият юритмоқда

“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиали  ташкил этилганининг ўн йиллиги муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийлар  учун байрам тадбири ташкил этилди.

Мазкур корхона дастлаб 73,4 миллион АҚШ долларилик лойиҳа амалга оширилиб, йилига 20 минг дона “Дамас” ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 400 нафар ишчи ўрни яратилган эди. Чекка бир вилоятда автомобилсозлик саноатини қисқа фурсатда бу қадар ривожлантириш, албатта, осон бўлгани йўқ. Соҳа учун етук кадрлар, мутахассисларни тайёрлаш, уларни ўқитиш, малакаларини оширишга катта эътибор қаратилди.

Бугунги кунда 4000 нафарга яқин ишчи-хизматчи фаолият олиб бораётган улкан корхонада икки мингдан ортиқ O‘zLiDeP партияси хайрихоҳлари бошланғич партия сафига бирлашгани алоҳида мавзу.

Давлатимиз раҳбарининг автомобиль саноатини жадал ривож лантириш борасидаги фармон ва қарорлари асосида филиалда 2022 йилга келиб, ишлаб чиқариш қуввати 70 минг автомобилдан 100 мингга етказилди. Филиал иш бошлаган илк даврда енгил автомобилларнинг бутловчи қисмларининг аксарияти четдан келтириларди. Бу эса ўз навбатида иш мароми ва техника таннархига жиддий таъсир кўрсатар эди. Шундан сўнг қисқа фурсатда бир қатор маҳаллийлаштириш дас турлари амалга оширилди.

Мисол учун 53,3 миллион АҚШ доллари қийматидаги янги пресслаш цехи қурилиб, ишга туширилди. Янги цех иш бошлаши билан “Дамас” ва “Лабо” енгил машиналарининг четдан олиб келинаётган 266 турдаги муҳрланган бутловчи қисмларини шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида корхонада йилига 40 минг тонна металл листни қайта ишлаш имкони яратилди ва 50 миллион долларлик импорт маҳсулотларни сотиб олишга чек қўйилди.

Корхона жамоасининг истиқболдаги мақсад-вазифалари янада катта: Президентимизнинг сайловолди дастурларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, яъни кейинги йилларда ишлаб чиқариш қувватини 150 мингтага етказиш бўйича умумий қиймати 12 миллион АҚШ долларлик инвестиция лойиҳаси амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа тўла амалга ошгач, янгитдан 400 иш ўрни яратилади, ишлаб чиқариш қуввати  11 325 миллиард сўмни ташкил қилди. 

“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти аъзоларининг шукуҳли байрам тадбирида O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши раиси Ислом Файзуллаев иштирок этиб, юртимизнинг автомобилсозлик салоҳиятини янада яхшилашга катта ҳисса қўшаётган  аҳил жамоани қутлаб, фидойилик намуналарини кўрсатиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига партия вилоят кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномаларини топширди. 

O‘zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+