Томдининг олис овулларида тиббий кўрик ташкил қилинди
31.01.2024, 15:45
Халқ депутатлари Томди туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Доспанбетова ташаббуси билан туманнинг “Кериз”, “Керегетов”, “Аяққудуқ”, "Сукетти" ва “Ақтов” ОФЙларида "Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун" шиори остида аҳоли орасида тиббий кўриклар ташкил этилди.
Бугунги кунга қадар мингга яқин фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шундан 167 нафар фуқарода юрак қон-томир тизими билан боғлиқ хавфлар аниқланди. 91 нафар фуқаронинг 13 нафарида юрак қон-томир, 8 нафарида қандли диабет, 41 нафарида семизлик билан боғлиқ касалликларнинг илк белгилари кузатилди. Ушбу касалликларнинг келишига сабаб бўлувчи омиллар ўрганилиб, уни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Аниқланган касалликлар бўйича туман тиббиёт бирлашмасида йиғилиш ўтказилиб, соғломлаштириш режалари тузилди. Аҳоли саломатлигини доимий равишда кузатиб бориш ва соғломлаштириш тадбирларини улар яшаётган манзил ва маҳаллаларда ўтказиш бўйича оила шифокорлари ва патронаж ҳамшираларга тегишли топшириқлар берилди. Саломатлик кўрсаткичи ўта оғир фуқароларни стационар ва амбулатор даволаш чоралари кўрилди.
Мутахассислар аҳолига инсон саломатлигини сақлашда муҳим саналган соғлом овқатланиш қоидалари, жисмоний фаоллик ва унинг афзалликлари тўғрисида тавсиялар берди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Бухоро тумани маҳаллаларида “Ишбилармон аёл-2024” кўрик-танловининг саралаш босқичлари давом этмоқда
06.05.2024, 13:41
-
Тошкент металлургия заводида атроф-муҳитнинг ифлосланиши муаммоларига бағишланган “Эко-фест” тадбири ўтказилди
06.05.2024, 13:39
-
ТАДБИРКОРЛАРНИ ҲОМИЙЛИККА МАЖБУРИЙ ЖАЛБ ҚИЛИШ ҚОНУНГА ЗИДДИР
06.05.2024, 09:50
-
Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми - мамлакатимиз ривожидаги янги имкониятлар эшигидир!
04.05.2024, 20:10
-
Балиқчилик ишбилармон аёллар сараланяпти
04.05.2024, 20:06
Фикрингизни қолдиринг