Томорқа – даромад манбаи

20.02.2024, 14:19

Томорқа  –  даромад  манбаи

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ва  партия Зомин туман Кенгаши  томонидан  “Томорқа – даромад манбаи” деб номланган ўқув семинари ташкил этилди.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари , партия туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари, ҳамкор ташкилот вакиллари  ҳамда томорқачиликни даромад манбаига айлантириш иштиёқидаги  ёшлар,  хотин-қизлар  иштирок этишди. Тадбирга тажрибали соҳибкор, “Хавастлик томорқа хизмати” МЧЖ раҳбари Музаффар Бўриев ҳам таклиф қилинди.

Семинарда  таъкидланганидек,  бугунги кунда  томорқачиликка бўлган муносабат ҳам, ундаги иш усуллари ҳам кескин ўзгариб бормоқда. Томорқа - бир пайтлардагидек,  “оғизга таъм киритиш” учунгина кўкату сабзавотлар экиладиган бир кафт ер майдони эмас, балки том маънода даромад олиш мумкин бўлган соҳага айланиб улгурди.

Буни Зомин тумани мисолида ҳам кўрса бўлади. Айни пайтда туманда 25334 нафар  томорқачилар  мавжуд бўлиб, улар ихтиёрида жами  2910 гектар ер майдони мавжуд. Хонадонларда  223 та иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Замонавий агротехника усуллари асосида мутахассислар билан маслаҳатлашиб иш олиб бораётган  ва мўмайгина даромад қилиб, оиласи фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган зоминлик томорқачилар сафи кундан кунга кўпайиб бормоқда.

Ўқув семинари давомида барча ҳудудларда  томорқачиликни янада  ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоларни партиявий воситалар ва ҳамкорлар ёрдамида бартараф этиш, янги иссиқхоналар қуриш, сердаромад экин турларини экиш, уларни сотишга боғлиқ кўплаб долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мутахасссислар  ва тажрибали томорқачи Музаффар Бўриев томорқачилик фаолиятини йўлга қўяётган хотин-қизлар ва ёшларга ўзларининг  керакли йўл-йўриқ ва тавсияларини  беришди.

Саида Умаралиева,
O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    247
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+