‘‘Сиёсий мунозара’’ ёшлар дебат клуби йўлга қўйилди

20.02.2024, 18:02

‘‘Сиёсий мунозара’’ ёшлар дебат клуби йўлга қўйилди

O’zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси қошида “Сиёсий мунозара” ёшлар дебат клубининг тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда қайд этилганидек, “Сиёсий мунозара” ёшлар дебат клубининг асосий мақсади ёшларнинг қобилияти, истеъдодини ривожлантириш, билим олишга ва юксак маънавиятли шахс сифатида шакллантиришга йўналтириш, эркин фикрлайдиган, мустақил позицияга эга ҳамда ўзининг қарашлари ва ғоялари билан атрофидаги ёшларни эргаштира оладиган янги авлод кадрларини шакллантиришдан иборат.

Клуб ўз фаолияти мобайнида ёшларни баҳслашиш этикети ва ўз фикрини эркин айта олиш кўникмаларига ўргатиш, ёшларда барча кўринишдаги салбий ҳолатларга қарши курашувчанлик руҳини яратиш ва ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини мақсадли ва мазмунли ташкил этиш ҳамда амалий-ижодий қизиқишларини қўллаб-қувватлаш вазифаларини амалга оширади. Шунингдек, ёшларнинг нотиқлик санъати, тинглаш ва таҳлил қилиш ҳамда ўз аргументларини ҳимоялаш малакасини оширади.

Тадбирда таъкидланганидек, “Сиёсий мунозара” ёшлар дебат клуби ўз фаолиятини сиёсий, ижтимоий, ахлоқий, иқтисодий, маданий, маънавий, тарихий ва бошқа мавзулардаги дебатлар кўринишида амалга оширади. Икки ҳафтада бир маротаба ташкил этиладиган клуб дебатларида ёш йигит-қизларнинг ушбу йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишга кўмаклашилади.

  • Кўрилди
    255
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+