БПТ ва депутатлар ҳамкорлиги яхши натижа бермоқда

22.02.2024, 09:23

БПТ ва депутатлар ҳамкорлиги яхши натижа бермоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан шу йилнинг 15 февралидан ҳудудий бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларига старт берилди.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Гулобод” МФЙда бўлиб ўтди. Унда мазкур БПТ томонидан ўтган йил давомида хайрли амалий ишларга бош-қош бўлгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, қуйи бўғин томонидан партия электорати вакиллари бўлмиш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни қийнаётган айрим муаммоларга ечим топиш, айниқса, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшлар ўртасида бизнес ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, сиёсий куч фаолиятини янада кенгроқ тарғиб этиш каби ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Бу борада O‘zLiDeP Шайхонтоҳур туман кенгаши фаоллари ва депутатлар ҳамкорлиги яхши натижа бераётганлиги ҳам уқтириб ўтилди. Хуллас, ушбу БПТнинг ўтган йилги фаолияти ижобий баҳоланиб, қуйи бўғин раиси ва ўринбосари сайланди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    167
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+