Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида

24.02.2024, 13:21

Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида

O’zLiDePнинг “Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси доирасида Бухоро нефть ва газ саноати коллежида маҳаллий Кенгаш депутатларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди. Унда партия вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари масъуллари, талаба-ёшлар ва “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этдилар.

Учрашувни партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Обиджон Хамидов кириш сўзи билан очиб, давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йилнинг мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги тадбиркорлик соҳасининг навқирон вакиллари, шунингдек, таълим муассасалари талаба-ёшларини ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий муҳофаза қилиш борасидаги ишларини давр талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш имконини бериши, бир қатор партиявий лойиҳалар, хусусан, “Парламентда ёшлар ўрни” истиқболли лойиҳасининг ижроси бу борада муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Халқ вакилларининг ёшлар билан ўтказилган учрашувида сўзга чиққан O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, халқ депутати вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов қайд этганидек, амалдаги қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар, жумладан, “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни бажариш борасида вилоят, шаҳар ва туманлар миқёсида белгиланган ва амалга оширилаётган ишлар, хусусан, таълим муассасаларининг ташкилий бошқарув фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган долзарб вазифалар ижроси ёшлар ҳаёти ва фаолиятида ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда партиянинг ушбу лойиҳа ижросини таъминлашда O’zLiDeP аъзоси бўлган бухоролик ёшлар ҳам фаол иштирок этаётганликларини, бу эса ўз навбатида уларнинг қонун ижодкорлигидаги ўзгаришлардан хабардор бўлишларида муҳим ўрин тутиши эътироф этилди. Ёшларнинг даҳлдорлик ҳиссини кучайтиришда бундай лойиҳаларнинг аҳамияти беқиёс эканлиги таъкидланди.

-Ёшларимизнинг депутатлар билан ўтказган бугунги учрашуви уларнинг ўқишдаги, жамоат ишларидаги, айниқса партиявий фаолиятида муҳим босқич бўлиб ҳисобланиши билан аҳамиятлидир, - дейди коллеж ёшлар етакчиси Хуршида Азимова. – Йигит қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, сиёсий саводхонлигини кучайтириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган бундай учрашувлар ҳеч шубҳасиз, келажакда улар орасидан энг муносиб номзодларни депутатликка сайлаш имконини беради. Чунки ёш авлод вакиллари орасида иқтидорли, ташаббускор, янгиликка интилувчи, айниқса IT технологияларини мукаммал ўзлаштириб олишга эришаётган йигит-қизлар талайгина. Мамлакатимиз келажаги улар қўлида эканлиги билан биз чинданда фахрланамиз.

 Шунингдек, учрашувда сўз олган O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Руслан Загретдинов, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши бўлим мудири Суннат Аҳадов ва бошқалар ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик гуруҳларининг йиғилишлари кун тартибига ёшлар муаммолари билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Учрашув доирасида ёшларнинг қонун ижодкорлигига оид саволларига ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Учрашув якунида партиянинг дастурий мақсад ва ғоялари билан танишган бир гуруҳ ёшлар O’zLiDeP сафига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+