Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда

24.02.2024, 13:33

Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда

O’zLiDeP вилоят ҳамда Бухоро шаҳар Кенгашлари томонидан Бухоро солиқ коллежида  “Депутат ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Унда партия масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, коллеж ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлари иштирок этди.

Учрашувда сўзга чиққан O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бобомурод Очилов қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар,  “Ўзбекистон – 2030” стратегиясидаги 5 та устувор йўналиш ва 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид устувор вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг Президентимиз томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги ўсиб келаётган ёш авлод вакилларининг интилишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларни тадбиркорлик соҳасига кенгроқ жалб этилишига  янада кўпроқ эътибор қаратилишидан дарак беради. Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар авваламбор, ёш авлодни жамият ҳаётида сиёсий жиҳатдан фаол, ўз фикрини эркин ифода эта оладиган,  ҳуқуқий маданияти юксак фуқаро сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

-Бугунги кунда юртимизда ёшларнинг илм-фан, юқори технологияларни мукаммал эгаллашлари учун барча имкониятлар яратилган, -дейди партия Бухоро шаҳар Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Руслан Загретдинов. - Ёшлар бандлигини таъминлашда, уларнинг иқтисодий мустақилликка эришиши ва ҳаётда ўз ўринларини топишида кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши энг асосий омил бўлиб хизмат қилади. Бу эса O’zLiDeP нинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келиши билан аҳамиятлидир.

Депутатлар билан жонли мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.  

  • Кўрилди
    327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+