Давлат дастури тарғиботи ва ижросига бағишланган ўқувлар ташкил қилиняпти

01.03.2024, 21:47

Давлат дастури тарғиботи ва ижросига бағишланган ўқувлар ташкил қилиняпти

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини ўрганиш ва унинг ижросини таъминлашда партия олдида турган вазифаларга бағишланган республика миқёсидаги давра суҳбати ва ўқувлар ташкил этилмоқда.

Ўқувлар жараёнида асосий эътибор:

- “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да тарғибот-ташвиқот йўналишида мафкуравий ишларни янада жонлантириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, партиянинг стратегик ҳамкорлари билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, улар билан ҳамкорликда янги тизимли лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

- Фармонни партиянинг барча бўғинидаги фаоллари, депутатлари, электорат вакиллари орасида кенг тушунтириш ва тарғибот қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

- Фармонда белгиланган вазифалар юзасидан ҳудудий партия ташкилотларининг 2024 йилга мўлжалланган иш режалари учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш ва ҳудудларга етказилишини таъминлаш;

- Фармонни тушунтириш юзасидан Сиёсий таълим марказлари томонидан партиянинг депутатлик гуруҳлари, бошланғич партия ташкилотлари ва партия ходимлари ҳамда фаоллари учун партия ўқувини ўтказиш мақсадида услубий материаллар ишлаб чиқиш ва уни партиянинг барча бўғиндаги ташкилотларига етказилишини таъминлаш;

- Комплекс чора-тадбирлар дастурига киритиладиган партиявий лойиҳалар ҳамда амалий тадбирларни, авваламбор, O`zLiDeP Дастури ҳамда Сайловолди дастури (платформаси)да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш нуқтаи назаридан ташкил этиш ва уларнинг амалий натижаларини таъминлашга эришиш вазифаларига қаратилмоқда.

Шунингдек, давлат дастуридаги Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш, Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, Сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, “Хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш каби йўналишлари бўйича амалга ошириладиган ишлар ва чора-тадбирлар ҳақида услубий ва кўргазмали материаллар асосида тушунтиришлар берилиб, интерфаол мулоқотлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча мазкур ўқув семинарнинг дастлабкиси ZOOM онлайн ҳамда марказий студияда оффлайн шаклида партиянинг барча ҳудудий Кенгашлари ходимлари, фракция аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва БПТ вакиллари иштирокида ўтказилди.

Тадбирда партиянинг ҳудудий Кенгашлари вакиллари, фракция аъзолари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва БПТ раислари фаол иштирок этиб, ўзларининг кўплаб таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 Насимжон Алимов,

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Сиёсий таълим маркази раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+