Партиянинг энг фаол қуйи бўғини фаолияти сарҳисоб қилинди
14.03.2024, 18:23
Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида ташкил қилинган O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қуйи бўғиннинг 2023 йилдаги фаолияти кўриб чиқилиб, 2024 йилдаги иш режаси ҳам тасдиқлаб олинди.
Партиянинг жамиятдаги нуфузини ошириш учун қуйи бўғин етакчиси сиёсий жиҳатдан етук, комил ва замон билан ҳамнафас бўлиши керак. Шу мақсадда жойларда бўлиб ўтаётган ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТ раислигига электоратимиз манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилишга қодир, таянч бўғин сафига янги аъзоларни жалб қила оладиган фаол ва ташаббускор етакчиларни сайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришда уларга партиявий услубий қўлланмалари билан таъминлаш, маҳаллий кенгашдаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан доимий ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам таъкидлаб ўтилди.
Ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида кун тартибидаги барча масалалар муҳокама этилди. Бошланғич партия ташкилотининг 2023 йил давомидаги фаолияти қониқарли топилиб, қуйи бўғин етакчилигига Покиза Аҳмеджанова номзоди қайта сайланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Таълим соҳаси вакиллари партия тарғиботида фаол
09.04.2024, 20:14
-
“Бунёдкор текстилда” қуйи бўғин фаолияти жонланмоқда
08.04.2024, 17:00
-
217 нафар партия аъзоси бўлган корхонадаги қуйи бўғиннинг фаолиятига баҳо берилди
05.04.2024, 12:55
-
Вилоят ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди
04.04.2024, 11:08
-
Бухоролик маслакдошларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда
02.04.2024, 16:54
Фикрингизни қолдиринг