Жомбой туманидаги партия қуйи бўғинлари фаолияти сарҳисоб қилинди

22.03.2024, 14:34

Жомбой туманидаги партия қуйи бўғинлари фаолияти сарҳисоб қилинди

О‘zLiDeP Жомбой туман ташкилоти таркибида 70 та БПТ бўлиб, улар ўз сафига 7300 нафар аъзони бирлаштирган. Шу кунгача 53 тасида навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.

Жумладан, 50 нафарга яқин партия аъзолари бўлган Жомбой туманидаги “SAG AGRO” МЧЖ га қарашли “In vitro” лабораториясида фаолият олиб бораётган қуйи бўғиннинг сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.

Маълумот  ўрнида бугунги кунда мазкур  лабораторияда 100 дан ортиқ доимий ва 250 нафар мавсумий ишчилар фаолият юритади.

Лаборатория учун жами 24 гектар ер ажратиб берилган бўлиб, шундан 0.24 гектар ер майдонида лаборатория, 2 гектар майдонда замонавий иссиқхона қуриб битказилган ва 3 гектар янги иссиқхона қуриш режалаштирилган. Қолган 18 гектардан ортиқ  ер майдонида эса Ўзбекистон Республикасида учрамайдиган 65 хил мевали дарахтлар кўчатлари, оналик материаллари  олиб келиниб парвариш қилинмоқда.

Лабораторияда ёнғоқ, бодом, шафтоли, гилос ўрик, нок ва олма каби мевали дарахтларнинг турли касаллик ва зараркунандалардан ҳоли бўлган ҳамда қирғоқчиликка чидамли, маҳаллий турли иқлим шароитига мос навларининг клон пайвандтаглари ва пайвандланган кўчатлари етиштирилмоқда.

“In vitro” лабораторияси 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишга тушурилиб йиллик қуввати 12 млн дона ўсимлик материаллари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Йиғилишда сўз олганлар БПТ томонидан ҳисобот даврида жойларда партиявий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда муайян натижаларга эришилганлиги, жорий 2024 йилда ҳам партия аъзолари зиммасида катта масъулият борлигини таъкидладилар. “Ўзбекистон-2030” стратегияси ва “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда улар фаолият олиб боришлари зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб БПТнинг 2024 йилдаги иш режасини тасдиқладилар.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, БПТ раислигига Э.Бозоров қайта сайланди.

Зеби Юсупова,

О‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    222
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+