O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

05.06.2024, 10:42

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгашининг жорий йилдаги фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Самарқанд шаҳар “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва тураржойлар комплексини барпо этиш дирекциясида ташкил қилинган тадбирда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши масъуллари, вилоят Фахрийлар Кенгаши аъзолари, вилоят тадбиркорлар Кенгаши аъзолари қатнашдилар.

Тадбирда партия вилоят Фахрийлар Кенгаши раиси Ҳайдар Ўроқов сўзга чиқиб, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Фахрийлар Кенгаши томонидан партиявий мақсад ва ғояларидан келиб чиқиб жойларда олиб борилган тарғибот тадбирлари, амалий ишлари юзасидан маълумот бериб ўтдилар. Хусусан, 45 та давра суҳбатлари, учрашувлар ва тадбирлар, ҳашарлар ташкил этилганини қайд этди. Ташкил этилган тадбирларда 1000 дан ортиқ халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, партия фахрийлари ҳамда ёшлар иштирок этган.

Жумладан, партия вилоят Фахрийлари томонидан маънавий-маърифий жараёнларни ташкил этиш, халқимиз, айниқса ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, маънавий тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида “Маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, 1500 га яқин ёшлар қамраб олинган.

Шунингдек тадбирда вилоят Фахрийлар  Кенгаши раиси, тадбиркор Ҳайдар Ўроқов ташаббуси билан ҳудудлардаги Аёллар ва Ёшлар дафтарида рўйхатда турган 80 нафар йигит - қизлар Самарқанд туманидаги Навобод насилли парранда корхонасига ишга қабул қилиниб бандлиги таъминлангани қайд этилди.

Тадбир давомида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров, мазкур дирекция раҳбари Акбарали Қаюмов, фахрийлар сўзга чиқиб, ёшларимиз учун кекса авлод вакилларининг катта ҳаёт мактаби сабоқлари, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, Ватанга бўлган садоқат, шу билан бирга юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш руҳида тарбиялашга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳатларга тўхталишди.

Тадбир иштирокчилари “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ва тураржойлар комплекси лойиҳаси тақдимоти билан танишишди.

          Айтиш мумкинки, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ушбу дирекция 2023 йил 20 июлда Президент қарори асосида ташкил қилинган бўлиб, 2030 йилгача қурилиши кўзда тутилган 665 гектар майдонни эгаллаган замонавий Ширин шаҳарчасининг барпо этилмоқда.

Давра суҳбати байрам тадбирларига уланиб, фахрий нуронийлар даврасида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан партия фаоллари томонидан 10 нафар вояга етмаган болажонларга байрам совғалари топширилди.

Жахонгир Хужамкулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+