Урганчдаги IT-паркда “Интеллектуал авлод” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди

12.06.2024, 12:10

Урганчдаги IT-паркда “Интеллектуал авлод” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди

Барчамизга маълумки, юртимиз аҳолисининг аксарият қисмини ёшлар ташкил қилади. Уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ислоҳотлар жараёнидаги муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис кенг жамоатчилик томонидан бу борада зарур ишлар олиб борилмоқда.

Ҳудудлардаги IT парк резиденциялари билан ҳамкорликда маҳаллалардаги уюшмаган ва олий таълим муассасаларининг кўнгилли талабалари иштирокида IT парк биносида “Интеллектуал авлод” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Урганч шаҳрида бўлиб ўтган тадбир ахборот-коммуникация соҳасига қизиқувчи ёшлар учун янада самарали кечди. Унда мамлакатимизда рақамли технологиялар бўйича амалга оширилаётган ишлар, дастурий маҳсулотлар, турли лойиҳалар хусусида маълумот берилди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда фан ва технологияларни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар  самарадорлигини ошириш, барча соҳани ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш,  мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган билимли, етук ёш олимларни тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технология ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш, ёшларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш, тафаккури ва дунёқарашини бойитиш, рақобатбардош мутахассисларни тарбиялаш, ёш олимларнинг инновацион ғоя ва ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш борасида самарали ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди.

  • Кўрилди
    128
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+