O'zLiDeP делегацияси Хитойда тажриба алмашмоқда

24.06.2024, 08:56

O'zLiDeP делегацияси Хитойда тажриба алмашмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, O'zLiDeP делегацияси Хитой давлатида бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни Хитой Халқ Республикаси Шаньдун провинциясидаги Шаньдун Фанлар Академиясида ЎзЛиДеП делегацияси учун ташкил қилинган семинарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов бошчилигида ЎзЛиДеП вакиллари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъул ходимлари иштирок этди.

Шаньдун Фанлар Академияси президенти Дуань Пэйюн сўнги вақтларда барча жабҳада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берган ҳолда тобора мустаҳкамланиб бораётган икки давлат ўртасидаги муносабатларни олқишлади.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигига илм-фанда эришилаётган ютуқларни жорий этиш, соҳага янги инновацион технологияларни жалб қилиш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг муҳим манбаи эканлиги таъкидланди.

Семинарнинг очилиш маросимида делегация вакиллари томонидан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Хитой давлатининг қишлоқ хўжалиги, сунъий интелект, маҳсулотларни техник жиҳатдан тартибга солиш, ақлли технологиялар ва бошқа йўналишларда эришаётган ютуқлари билан танишишга қизиқишлари билдирилди.

Семинар ташкилотчилари томонидан делегация вакиллари учун юқори савиядаги ташкил этилган ўқув ва амалий машғулотлар дастури доирасида тадбирлар давом этмоқда.

O'zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    123
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+